
30 июнь Ёшлар куни байрами Ўзбекистонда илк бор нишонланди. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳам бир ёшга тўлганини нишонлади.
Байрамдан кейин Facebook ижтимоий тармоғида самарқандлик Сайдали Ахтамов номли фуқаро қуйидаги видеолавҳани танқидий изоҳ билан жойлаштирди.
[media=https://youtu.be/gy0Sm2IwzgQ]
Ушбу видеолавҳа Facebookда жойлаштирилганидан кейин унинг остига кўплаб салбий изоҳлар қолдирилди. Уларнинг асосийлари: ушбу кортеж, бошқа ҳар қандай кортеж каби, йўл ҳаракатига халал берганини, иккинчидан, ҳаракатланаётган машинадан белигача чиқиб олган ёшлар – Йўл-ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузаётгани ва учинчидан — давлат маблағлари бефойда сарфлангани ҳақида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар