Жиззах давлат педагогика институти сиртқи бўлимида ишлайдиган Т.Х. Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Жума шаҳарчасида яшовчи Х.Ш.нинг қизини ўқишга киритиб қўйиш ваъдаси билан 5 минг доллар олаётган вақтда қўлга тушди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб «Дарё» маълум қилди.
Маълум бўлишича, 15 июль куни Х.Ш. қизининг ҳужжатларини топшириш учун Жиззах давлат педагогика институтига келганида, Ҳ.Ҳ. исмли шахс билан гаплашиб қолади. Ҳ.Ҳ. институтда ишловчи таниши Т.Х. ёрдамида Х.Ш.нинг қизини ўқишга киритиб қўя олишини айтади.
17 июль куни Х.Ш. институтда Т.Х. билан учрашади, хизмат ҳақи 5 минг доллар бўлишини ва пулни Ҳ.Ҳ. орқали олишини маълум қилади.
19 июль куни Ҳ.Ҳ. институт олдида 5 минг долларни олган вақти Жиззах вилоят ИИБ ва прокуратураси ходимлари томонидан қўлга олинади. Кўп ўтмай, тезкор тадбир давомида Т.Х. институт олдида Ҳ.Ҳ.дан 5 минг олаётган вақти қўлга олинади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?