16:52 / 26.07.2018
4 474

Тошкентда йўловчи автобуси дарахтга урилди, жароҳатланганлар бор (фото)

Тошкентда йўловчи автобуси дарахтга урилди, жароҳатланганлар бор (фото)
Бугун, 26 июль куни, соат 14:35 ларда Тошкент шаҳар ИИББнинг навбатчилик қисмига йўловчи автобуси иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Белтепа – Аэропорт йўналишидаги 11 рақамли автобус дарахтга келиб урилган, зарба кучидан дарахт автобус устига ағдарилган деб ёзади Даракчи нашри.

Дарахтнинг бир қисми «Кобальт» русумли автомобиль устига келиб тушган. Ўша пайтда машина салонида ҳеч ким бўлмаган.





25 ёшли автобус ҳайдовчисининг сўзларига қараганда, ЙТҲ содир бўлган пайтда автобус салонида 25-30 йўловчи бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 11 киши жароҳат олган ва касалхонага етказилган.

ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда йўловчи автобуси дарахтга урилди, жароҳатланганлар бор (фото)