00:06 / 29.07.2018
4 843

Тошкентда 500 миллион долларлик «Самовий шаҳар» барпо этилади

Тошкентда 500 миллион долларлик «Самовий шаҳар» барпо этилади
Тошкентда «Самовий шаҳар» барпо этилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, тадбиркорлар билан 28 июль куни очиқ эшиклар куни доирасида бўлиб ўтган учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев тақдим этилган лойиҳаларнинг 35 фоизини тасдиқлади. Бошқа инвесторларга муқобил участкалар ва объектлар таклиф этилди.

«Инвестициялар уй-жой қурилиши, ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектлари, савдо-кўнгилочар мажмуаларга йўналтирилган. Жами 591 миллион долларлик 62та лойиҳа тақдим этилди (улардан 173 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар)», - дейилади хабарда.

Лойиҳалардан бири - SF Global компаниясининг Sky City («Самовий шаҳар») бинолар мажмуаси. Лойиҳага киритилган жами инвестиция миқдори 500 миллион долларни ташкил этади. Ушбу маблағларнинг ярмини сармоядорлар шаҳарни ободонлаштиришга инвестиция қилишга тайёр.

Катта майдонда 30-40 қаватли замонавий бинолар мажмуасини қуриш режалаштирилган. Улардан бири меҳмонхона, бештаси - офис ва олтитаси - турар-жой бўлади.

Учрашувда қурилиш участка якуний тасдиқланганидан сўнг беш ойдан ўтиб бошланиши ҳақида қарор қабул қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 500 миллион долларлик «Самовий шаҳар» барпо этилади