07:01 / 01.08.2018
3 563

Памела Спратлен: “Мени очиқ чеҳра ва табассум билан кутиб оладиган ўзбек халқидан чексиз миннатдорман”

Памела Спратлен: “Мени очиқ чеҳра ва табассум билан кутиб оладиган ўзбек халқидан чексиз миннатдорман”
Фото: "Америка овози"
Ҳадемай АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлайди. Диёримизда ўтган уч ярим йиллик фаолияти давомида Спратлен хоним икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожида алоҳида фаоллик кўрсатди.

“Америка овози” телерадиоси мухбири Навбаҳор Имамова “Халқ сўзи” газетаси учун моҳир дипломат билан эксклюзив интервью уюштирди. Ана шу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

— Сиз аёл дипломатсиз, бундайлар кам. Афро-америкалик элчисиз, улар ҳам жуда кам. Сизни унутиш қийин бўлади. Сизни қандай эслашларини хоҳлар эдингиз?

— Аввало, Ўзбекистон аҳлига айтадиган гапларим бор. Сизлардан чексиз миннатдорман. Мени кенг қучоқ очиб кутиб олдингиз. Биринчи дақиқаларданоқ олқишладингиз. Давлатга киришим билан 48 соат ичида ташқи ишлар вазири ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилди. Орадан 10 кун ўтмай ишонч ёрлиғимни Биринчи Президент Ислом Каримов қабул қилди. Қаерга бормай одамлар мени жуда илиқ қаршилайди. Ўзбекистоннинг таниқли жойлари — Самарқанд, Бухоро ва Хива ёки Фарғона водийсидаги Мингтепа деган жой бўлсин, Термизми, қаерга қадам ранжида қилмай, Ўзбекистон халқи мени очиқ чеҳра ва табассум билан кутиб олади. Элчи сифатида бу эҳтиром ва имконият мен учун бебаҳо.

Элчилик давримда янгича ҳамкорлик йўлини очдик. Шундай шериклик имконияти яратилди. Мевасини кўраверамиз. Ёшлар билан мароқ ила ишладим. Уларнинг орзулари, келажак ҳақидаги ўйларидан илҳом олдим. Бу билан фахрланаман.

Барча ҳамкасбларимдан жуда миннатдорман. Улар менга ишонди, таянди. Ришталаримиз муваффақияти, ҳамкорликдаги ҳар қандай ютуқ кўплаб одамларнинг қаттиқ меҳнати маҳсули, фақат меники эмас.

АҚШдек давлатнинг дипломати бўлиш бир бахт, чунки меникидек касбий фаолиятга эга бўлиш мумкин. Умидим шуки, шундай каръера қилиш имконияти Ўзбекистон ёшларида ҳам бўлсин.

Суҳбатнинг тўлиқ вариантини “Халқ сўзи” газетасининг навбатдаги сонларида ўқишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Памела Спратлен: “Мени очиқ чеҳра ва табассум билан кутиб оладиган ўзбек халқидан чексиз миннатдорман”