
1 июль куни Фарғонада қайнота келинини пичоқлагани ҳақида хабар қилинган эди деб ёзади Uz24.
«Ахборот24» дастурида маълум қилинишича, ҳодиса Фарғона вилоятининг Қува туманида рўй берган. Шу туманда яшовчи Турсинбой Мамадалиев уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи келини, уй бекаси Шаҳноза Мамадалиевага пичоқ уриб жароҳат етказган. Олган жароҳати сабаб аёл касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Қайнота эса қўлга олинган.
Дастлабки тергов давомида у мазкур жиноятни руҳий ҳолати бузилиши натижасида содир этганлиги аниқланиб, унга оид экспертиза тайинланган.
Фуқаро Турсинбой Мамадалиевга нисабатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу воқеа юзасидан тасвирга олинган видеолавҳани қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар