5 491
«Самосуд». Қорақалпоғистонда ўғриликда гумон қилинган йигит қўлидан осиб қўйилди (видео)
Фото: «Facebook/Uzbekvideo»
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги Шаббоз бозорида ўғриликда гумон қилинган шахс қўлидан осиб қўйилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов бу ҳолатни «самосуд» дея баҳолади, деб хабар бермоқда «Дарё».
«Биз нечанчи асрда яшаётганимизни ўйлаб қоласан киши, 15 асрдами? Бу босар-тусарини билмай қолаган ‘самосуд’чи бозорчилар, бизнинг жамиятда қонун устуворлигини унутиб, ҳуқуқ-тартибот хизматлари ва суднинг ваколатларини наҳот ўз зиммаларига олган бўлсалар?
Бу бозорнинг бозоркоми, милицияси, туман прокурори, ҳокими борми?
Наҳот шунча иш бўлишига қарамай, бирор инсон миқ этмаган бўлса?!
Қабоҳат ва разолат тўла бундай инсонларга қўйиб берса, ўша йигитни ўша ерни ўзида дорга тортиб юборишдан ҳам тап тортишмайди.
Ким бўлишидан қатъи назар, бундай ҳолатга йўл қўйилиши мумкин эмас эди», дея дарғазаб бўлади депутат.
Нуриддин Зайнитдиновга кўра, одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши шарт. Чунки судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.
«Фақат асосли ва одилона жазо тайинлаш орқалигина жамиятни жиноий хуружлардан самарали ҳимоя этиш, судланганларни тузатиш ва қайта тарбиялашга эришиш, судланганлар ҳамда бошқа шахслар томонидан янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишни таъминлаш мумкин», дейди депутат.
[media=https://www.facebook.com/uzbvideo/videos/302285197173319/] “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади