06:30 / 05.08.2018
6 259

Ягона мактаб формаси тез орада тасдиқланиши кутилмоқда

Ягона мактаб формаси тез орада тасдиқланиши кутилмоқда
2018 — 2019-ўқув йилидан барча умумтаълим мактабларига жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилин​​иши кутилмоқда.

«Тез орада қарор қабул қилиниши кутилмоқда. Демак, мактаб формаси республика бўйлаб бир хил бўлиши кутилмоқда. Янги ўқув мавсумига оз муддат қолгани ва бошқа омиллар ҳисобга олиниб, ягона мактаб формасини жорий этиш бир йил давомида қисқа муддатда амалга оширилмайди. Бу ўқув мавсуми давомида ҳам татбиқ этилиши мумкин», дейди вазир.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бўлим бошлиғи ўринбосари Замира Суюнованинг таъкидлашича, танланган мактаб формаларини барча мактабларга янги ўқув йилигача етказиб бериш борасида барча ишлар амалга оширилмоқда.

«Уюшманинг бу борадаги имконияти етарли. Мактаб формаларини ўз вақтида етказиб беришда ҳеч қандай муаммо ёки узилишлар бўлмайди».

Шунга қарамай, Халқ таълими вазири бу масалада шошмасдан қарор чиқаришни маъқулламоқда.

«Энг муҳими, формани тайёрлаш ва етказиб бериш ишларига мактаб директори ҳам, ўқитувчи ҳам аралашмайди. Мен коррупциоген ҳолат юзага келишини истамайман, директор битта корхона билан тил бириктириб, ягона нарх ўрнатиб олиши мумкин эмас. Ягона мактаб формаси тасдиқланган тақдирда, барча ота-оналар эркин танлов қилади: истаса тиктирсин, сотиб олсин, бу уларнинг иши. Лекин кимдир, қаердандир сотиб олишга мажбурламайди», дейди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ягона мактаб формаси тез орада тасдиқланиши кутилмоқда