22:13 / 06.08.2018
5 036

ИИББ Интернетдаги видео ҳақида: ҳайдовчиларга чоралар кўрилмоқда (видео)

ИИББ Интернетдаги видео ҳақида: ҳайдовчиларга чоралар кўрилмоқда (видео)
Фото: Kun.uz
Интернет тармоғида 15 та автомобилнинг йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳолда йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатлангани акс этган видеорегистратор тасвири жойлаштирилган эди. Суриштирув натижасига кўра, ушбу ҳолат Тошкентнинг Байналмилал кўчасида содир бўлгани аниқланди.

Газета.уз сайти ҳам шунга ўхшаш яна бир видеолавҳани чоп этган ва унда ҳам 10 та автомобильнинг айни қоидани бузгани муҳрланган, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ.

Айни вақтда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу видеолавҳадаги қоидабузарларга нисбатан чора кўриш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, тасвирдаги автомобиль ҳайдовчиларининг шахси аниқланиб, уларнинг манзилларига қоидабузарлик ҳақидаги баённомалар юборилмоқда. Ҳозирга қадар 15 нафар ҳайдовчига нисбатан баённомалар расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, 4 ва ундан ортиқ полосали икки томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда қарама қарши томонга ўтиш тақиқланади. Ушбу қоидани бузган шахсларга нисбатан ЭКИҲ 10 баравари миқдорида жарима белгиланади. Мазкур қоидабузарлик маъмурий чора кўрилганидан кейин бир йил давомида қайта содир этилса, ЭКИҲнинг 20 баравари миқдорида жарима ёки бир йилгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИББ Интернетдаги видео ҳақида: ҳайдовчиларга чоралар кўрилмоқда (видео)