
Бухоро вилоятининг Олот тумани. Бу ерда тайёрланадиган сомса довруғ қозонган ва халқ орасида жуда машҳур.
Kun.uz таҳририяти вакиллари хизмат сафари билан Бухорода бўлишганида машҳур Олот сомсасининг тайёрланиш жараёни билан танишишди.
Олот сомса азалдан мол гўштидан тайёрланади. Айниқса жазирама иссиқда одамларнинг аксарияти қўй гўшти истеъмол қилишмайди. Унинг масаллиқлари ичидан помидор ҳам ўрин олган.
Фарқли жиҳатларидан яна бири — у тандирда эмас, духовкада пиширилади. Шу сабабли хўрандалар сомсани узоқ кутиб қолишмайди. Нархи ҳам ҳамёнбоп. Сомсалар пайдар-пай столга тортилмоқда.
Саратоннинг жазирамасига қарамасдан қайноқ сомсага мижоз кўп. Бу сомсахонада бир кунда 3 мингта сомса ёпилар экан.
Йўлингиз тушиб, Бухорога борсангиз, Олот сомсасидан албатта татиб кўринг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар