09:30 / 17.08.2018
4 472

Тошкент шаҳридаги «маска шоу»га изоҳ берилди​

Тошкент шаҳридаги «маска шоу»га изоҳ берилди​
Тошкент шаҳар ИИББ кафедаги «маска шоу»га изоҳ бериб, масалага ойдинлик киритмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири шаҳар ИИББ Матбуот хизмати тарқатган маълумотга таяниб хабар бермоқда.

«Ички ишлар органлари умумий овқатланиш жойлари ва тунги соатларда хизмат кўрсатувчи кафе-клубларнинг ишлаш соатларини белгиламайди. Бу бўйича ҳукумат тегишли ҳужжатни эълон қилган. ИИБ ходимининг вазифаси ўзига юклатилган вазифалар ҳамда белгиланган қонун, ҳукумат эълон қилган ҳужжатларни амалга оширилишига кўмак беради.

Жорий йил 1 июлдан бошлаб, Тошкент шаҳрида «Хавфсиз пойтахт» концепцияси асосида Тошкент шаҳар ИИББ, Миллий гвардия ва жамоатчилик гуруҳларининг ҳамкорликдаги узлуксиз патруллик тизими йўлга қўйилди. Унга кўра, 3 сменали патрул гуруҳлари шаҳар осойишталигини таъминлашга масъул этиб тайинланган», дея масалага ойдинлик киритди ИИБ расмий вакили.

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилаётган видеодаги воқеа қачон содир бўлгани номаълум, аммо жойи аниқ.

«Тошкентдаги «Летний сад» ва «Вачач» клублари кузатув камерасига тушиб қолган тасвирлар айрим ҳолларда нотўғри талқин этилмоқда. Масалан, бу жараённи режалаштирилган рейд, деб бўлмайди. Бу жойга етиб келган ИИБ ходимлари ҳам «Хавфсиз пойтахт» концепцияси бўйича ҳаракатланиб бораётган патрул гуруҳидан бўлган. Участка профилактика нозири аҳолининг осойишта дам олишига халақит қилаётган кафе мутасаддилари билан суҳбатлашишга ҳаракат қилгани зое кетгач, патрул гуруҳи ходимлари кўмакка келган. Аммо, эшик улар учун ҳам очилмади, гўё ҳеч қандай тартиб ва қоидани билмаслигини айтган қўриқчилар милиция ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган.
А в Ташкенте сейчас своя атмосфера после 23:00

А в Ташкенте сейчас своя атмосфера. До 23:00 ресторанное заведение обязано закончить свою работу и закрыться. Кто не выполнил это негласное требование, смотрите на видео ...

Опубликовано Об этом говорит вся Махалля Вторник, 14 августа 2018 г.

Шунингдек, овқатланиш залида ўтирган айрим хўрандалар ҳам қонуний талабни бажаришдан бош тортди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари хавфсизлик нуқтаи назаридан куч ишлатишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, тасвирда тартибли оиланинг қонуний талабларга бўйсуниб, овқатланишни тугатгач, бинодан чиқиб кетаётганини ҳам кўриш мумкин», дейди Тошкент шаҳар ИИББ расмий вакили.

Маълум қилинишича, гарчи ИИБ ходимлари ҳаракати қонун доирасида амалга оширилган бўлса-да, ходимларнинг фаолиятини янада сифатли даражага олиб чиқиш мақсадида, уларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бош вазир А.Арипов раислигида 11 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳоли тинчлигини таъминлаш мақсадида алькогол маҳсулотлари савдоси тунги соат 21:00гача, умумий овқатланиш шохобчаларида 22:00гача сотилиши масаласи кўриб чиқилган.​ Тошкентда умумий овқатланиш масканлари ва кўнгилочар масканлар тунги соат 23:00 гача ўз ишини якунлаши борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. ​

Шунингдек, 13 августдан бошлаб Фарғона вилояти ҳудудида спиртли ичимликлар савдоси соат 21:00дан тўхтатилди. Вилоят ҳокимининг фармойиши билан вилоят ҳудудидаги умумий овқатланиш муассасалари, ресторан, кафе, бар ва тунги клублар (меҳмонхоналар бундан мустасно) маҳаллий вақт билан соат 22:30дан ёпилиши билдирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳридаги «маска шоу»га изоҳ берилди​