
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг кортежи кеча, 19 август куни Бекабод шаҳридан Тошкентга қайтаётган маҳал ЙТҲга учрагани, Бош вазир Арипов ва унинг ўринбосари Султонов шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда уларнинг аҳволи яхши.
Бош вазир ўринбосари – “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Алишер Султоновнинг ҳолати яхши, ортиқча хавф йўқ. Ҳукумат аъзоси шифокорлар назоратига олинган.
Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, Алишер Султоновда жиддий жароҳатлар йўқ. Унинг ҳолати тикланмоқда. Маълум қилишларича, у тез орада вазифасига қайтади.
Бош прокуратуранинг хабар беришича, ЙТҲ Тошкент вилоятида содир бўлган. Унда айтилишича, Бекобод туманига кетаётган Ҳукумат кортежи йўлига Деҳқонобод МФЙ яқинида Damas автомобили чиқиб кетган.
Маълумот учун, айни дамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг аҳволи яхши ва Вазирлар Маҳкамасида Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш масаласига бағишланган видеоселектор мажлисини ўтказди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар