08:45 / 22.08.2018
4 116

Мўъжиза: Ёниб кетган "Нексия"нинг юкхонасидаги Қуръон китобига зиён етмади

Мўъжиза: Ёниб кетган "Нексия"нинг юкхонасидаги Қуръон китобига зиён етмади
Расмий маълумотларда таъкидланадики, Жиззах вилоятидаги Олма-Ота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз автомагистралининг 996- километрида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши туфайли «Нексия» автомобили бетонга бориб урилган. Шу заҳоти кучли ёнғин юзага келган.

Автомобилда ҳайдовчидан ташқари унинг рафиқаси ҳам бор эди. Икковлари ҳам ҳалок бўлишди. Машина тўлиқ куйиб кул бўлди.

Кейинчалик фожиа юз берган жойга етиб келган «Ёшлар» телеканали мухбирларининг айтишича, автомобил юкхонасида «Қуръони Карим» ҳамда яна бошқа буюмлар бўлган. Барча буюмлар машина билан бирга ёниб кетган. Аммо «Қуръони Карим»га умуман зиён етмаган.

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Мўъжиза: Ёниб кетган "Нексия"нинг юкхонасидаги Қуръон китобига зиён етмади