Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабарига кўра, шу йилнинг 4 июль куни хусусий тадбиркор Х.Х. Наманган вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига мурожаат қилган.
У 2013 йилдан Чуст шаҳри, Дўзанда МФЙда савдо дўкони очиб фаолият юритиши, 2018 йил 3 июль куни савдо дўконига туман Давлат солиқ идораси раҳбар ходимлари Ғ.Б. ва Т.Н. келиб, савдо дўконини солиқ ходимлари текширмасликлари эвазига 300 АҚШ доллари беришини талаб қилганликларини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилишича, мазкур аризага асосан, шу куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Наманган вилояти прокуратураси ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Чуст тумани Давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Т.Н. туман ДСИ биносида фуқаро Х.Х.дан 300 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.Н. қамоққа олинган. Шунингдек, унинг жиноий шерикларига нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзини туман ҳокимлиги ходими деб таништирган шахс 800 доллар билан ушланди

Наманганда фирибгар 10 минг доллар билан қўлга тушди

“Халқ банки” филиали мансабдор шахслари жуда кўп миқдордаги пулни талон-тарож қилиб юборди

Миллий университет декани ва ўринбосари пора билан қўлга тушди

Бош прокурорга тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Солиқчи пора билан қўлга олинди