
Тошкентда 29 август соат 20:17 атрофида 131-йўналиш бўйича қатновчи Merсedes-Benz Low Conecto маркасидаги йўловчи автобуси ёниб кетди.
Тошкент шаҳар ИИББ маълумотларига кўра, 12-сонли автосаройга қарашли автобусга Олмазор туманидаги “Зиёлилар” бекати ёнида ўт кетган. Воқеа жойига 20:22 да иккита ўт ўчириш расчёти етиб келган. Ёнғин соат 20:26да бартараф этилган.
Ёнғин автобуснинг мотор бўлимида юз берган. Бунга автобуснинг ёнилғи тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Ёнғин оқибатида ҳеч кимга шикаст етмаган.
[media=https://youtu.be/pfaZNoM_S9s] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар