date
views 8 947

Бугунги катта мушакбозликни 15 та боғда онлайн кўриш мумкин

Бугунги катта мушакбозликни 15 та боғда онлайн кўриш мумкин
Бугун, 1 сентябрь куни 21:00 дан 21:16 га қадар Мустақиллик куни муносабати билан байрам мушакбозлиги қилинади. Мушакбозлик Тошкент истироҳат боғлари ва майдонларида трансляция қилинади, деб ёзмоқда Xabar.uz.

Пойтахтликларга қулайлик яратиш мақсадида ҳодиса Тошкентнинг ҳар бир туманида жойлашган хиёбон ва майдонларида ўрнатиладиган катта экранларда намойиш этилади.

Маълум қилинишича, трансляция қилинадиган ҳудудларга автобуслар фуқароларни бепул элтиб қўяди.

Мушакбозлик намойиш этиладиган жойлар рўйхати:

«Қуёшча нури» истироҳат боғи (Бектемир тумани);

Фурқат боғи (Миробод тумани);

Мирзо Улуғбек боғи (Мирзо Улуғбек тумани);

Бобур номидаги экопарк (Мирзо Улуғбек тумани);

Grean Park (Сергели тумани);

Абдулла Қодирий боғи (Олмазор тумани);

«Боғишамол» боғи (Учтепа тумани);

Ғафур Ғулом боғи (Чилонзор тумани);

«Анҳор Локомотив» боғи (Шайхонтоҳур тумани);

Дўстлик боғи (собиқ Бобур боғи) (Яккасарой тумани);

«Дўстлик» боғи (Яшнобод тумани);

«Халқлар дўстлиги» саройи қаршиидаги майдон (Чилонзор тумани);

Амир Темур шох кўчаси бўйлаб, Интренатионал Ҳотел меҳмонхонаси қаршиси (Юнусобод тумани);

Миллий боғга кириш жойи Фурқат кўчаси бўйлаб (Чилонзор тумани);

Миллий боғда Ёзувчилар хиёбонига кириш, Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб (Чилонзор тумани).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугунги катта мушакбозликни 15 та боғда онлайн кўриш мумкин