Бухорода бўлиб ўтган халқаро форум иштирокчилари Бухоро туманидаги “Маданият, Муҳаммад, Исмат” фермер хўжалигида бўлишганида бу ерда етиштирилаётган ширин-шакар қовунлар, асалдек тотли узумлар, олхўрилар ва ҳар бири эллик килограммгача тош босадиган ошқовоқни кўриб чинакамига ҳайратда қолдилар, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.
“Ерингиз жаннатнинг бир бўлаги. Бизда айниқса, Бухоро олуси жуда қадрланади.Жуда мазали. Биз мева-чева экспорти бўйича ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдан мамнунмиз”, - дейди Эроннинг “Дельта групп” компанияси вакили Саид Аббос Карбосий.
Икки кун давом этган форум давомида АҚШ, Ҳиндистон, Бельгия, Франция,Туркия, Эрон, Сингапур, Исроил сингари қатор давлатларнинг 120 дан зиёд компаниялари вакиллари “Бухоро-Агро” эркин иқтисодий зонасида амалга ошириладиган лойиҳалар билан яқиндан танишдилар, уларга сармоя киритиш, ҳамкорликда замонавий иссиқхоналар барпо этиш, улар учун металл конструкциялар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳсулотни экспортга йўналтириш каби мақсадлар кўзда тутилган шартномалар имзоладилар.
Форум Президентимиз томонидан шу йилнинг 10 июлида қабул қилинган “Бухоро-Агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижроси доирасида ташкил этилган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Бухорода йил охирига якунига қадар 12 751 та янги иш ўринлари яратилади

Бухорода Туркия университети филиали ва клиникаси очилади

Сингапур компанияси Ўзбекистонда 2,5 миллиард долларлик «ақлли шаҳар» барпо этмоқчи

Мазали Олот сомсасининг машҳурлик сири нимада? (видео)

Шавкат Мирзиёев эртага Бухоро ва Навоий вилоятларига боради

Париждаги “IFTM Top Resa – 2016” кўргазмаси иштирокчилари Ўзбекистонга катта қизиқиш билдиришмоқда