09:27 / 15.09.2018
5 517

Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенатор этиб сайланди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенатор этиб сайланди
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб сайланди.

Бугун, 14 сентябрь куни соат 10.00да Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат консерваторияси катта мажлислар залида Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, қўшма мажлисда иштирок этган 331 депутатлардан 324 нафари ёқлаб берган овози билан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаев номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Жаҳонгир Обидович Олий Мажлис Сенатидаги пойтахт номидан сайланган бешинчи сенатор сифатида фаолият олиб боради.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йил 2 январда Тошкентда туғилган. 1991-1996 йилларда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йил “Дўстлик“ ордени билан мукофотланган. Тошкент шаҳар “Артел Инжиниринг“ МЧЖ директори лавозимида ишлаб келган.

2018 йил 26 апрель куни Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенатор этиб сайланди