
Айрим банклар мижозлари банкоматдан 10 миллион сўмгача бўлган миқдорда нақд пул ечиб олишлари мумкин.
Тошкент шаҳридаги бир қанча банкларда банкоматлардан пластик картадан нақд пул ечиб олиш лимитини 10 миллион сўмгача оширишди.
10 миллион сўмлик чекловлар "Ҳамкорбанк", "Инфинбанк", "Капиталбанк" сингари банклардаги банкоматларга ўрнатилган. Бу ҳақда "Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази" ДУК хабар берди.
Банкоматдан қанча кўп нақдлик ечилса - шунча яхши, банкка даромад. Олинган 1%нинг 0.1%и ЕОПЦга, 0.3-0.5%и инкассация харажатларига кетади, қайта санаш ва бошқа харажатларга 0.1-0.2% кетади. Қолгани даромад экани айтиб ўтилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар