16:14 / 25.09.2018
16 169

Лола Каримовага «ҳужум» уюштирилди

Лола Каримовага «ҳужум» уюштирилди

Охирги ҳафтада Instagram саҳифамда ботлар, яъни сохта аккаунт орқали обуна бўлувчилар сони кескин ошиб кетгани туфайли саҳифам созламасини ўзгартириб, уни «приват» тизимига ўтказишга мажбур бўлдик, деб ёзади Лола Каримова-Тиллаева Facebook’даги саҳифасида.

«Сўнгги бир неча кун давомида Instagram’даги саҳифамга ботлар томонидан янги очилган ўн мингдан ошиқроқ фейк, яъни сохта аккаунтларнинг обуна бўлгани кузатилди. Биздаги рақамларга кўра, ҳар бир неча дақиқа ичида янги-янги бот-аккаунтлар очилмоқда», – дейди у.

Лола Каримованинг таъкидлашича, ахборот технологиялари бўйича жамоаси Instagram билан ҳамкорликда рўй бераётган ҳолатга ойдинлик киритмоқда. У барчага эътиборли бўлишни тавсия этган. Бу ҳақда Kun.uz нашри маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лола Каримовага «ҳужум» уюштирилди