18:33 / 11.10.2018
4 317

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Пётр Каримовнинг даъво аризасига изоҳ берди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Пётр Каримовнинг даъво аризасига изоҳ берди
Ислом Каримовнинг ўғли Пётр «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг Москва шаҳридаги филиалида 13 йил давомида ишлаган. У бўшагандан сўнг авиакомпанияни белгиланган маош пули тўланмаганликда айблади, деб хабар бермоқда «Sputnik».

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан Пётр Каримовга бўшагандан сўнг унга ҳисоб-китоб қилиниши ва ҳужжатларни олиб кетиши ҳақида огоҳлантириш хати юборилган. Бу ҳақда авиакомпаниянинг матбуот котиби Зумрад Шожалилова маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га нисбатан даъво аризаси билан Москванинг Твер судига мурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқатилганди. Даъво аризаси «тўланмаган иш ҳақини ундириб беришга оид меҳнат бўйича низолар» мазмунида топширилган. Суд йиғилиши 24 октябрга тайинланган.

Пётр Каримов 2004 йилдан 2017 йил апрель ойигача «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг Москва филиали бош вакилининг ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

«Каримов Меҳнат кодексига асосан ўз хоҳишига кўра бўшаган. Биз буйруқларни кўтардик ва бу факт тасдиғини топдик», — деган авиакомпаниянинг матбуот котиби.

Пётр Каримов 1969 йилда туғилган. ОАВ маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда у Москва вилоятида истиқомат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Пётр Каримовнинг даъво аризасига изоҳ берди