08:56 / 17.10.2018
4 619

Mersedes-Benz ​мутахассиси Тошкентда ёниб кетаётган автобуслар бўйича фикр билдирди

Mersedes-Benz ​мутахассиси Тошкентда ёниб кетаётган автобуслар бўйича фикр билдирди
Келгусида автобуслар билан боғлиқ ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш, бунга сабаб бўлаётган омилларга яна бир карра аниқлик киритиш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти Германиянинг Mersedes-Benz компанияси мутахассисини Ўзбекистонга таклиф этди. Бу ҳақида жамият ахборот хизмати Kun.uz'га хабар берган.

Жорий йил 16 октябрь куни компания менежери Макс Киршенхофер билан учрашув бўлиб ўтди. Унда бугун пойтахт кўчаларида қатнаётган Mersedes-Benz русумли автобусларнинг техник ҳолати, уларга кўрсатилаётган сервис хизматлари ва албатта, сўнгги пайтларда ушбу транспорт воситалари билан содир бўлган ёнғинлар кенг муҳокама этилди.

Жамият раҳбарияти ҳамда сервис корхонаси вакиллари иштирок этган мазкур учрашувда немис мутахассиси автобусларнинг техник хусусиятлари ҳақида фикр билдириб, бугун ёнғин чиқаётган автобуслар тасарруф муддатини ўтаб бўлганини, бошқа давлатлар, хусусан, Германияда бу каби автобуслардан кўпи билан 8 йил фойдаланилишини қайд этди. Бундан буён асосий саъй-ҳаракатлар ва харажатларни кейинги босқичда келтирилган, яъни, 2012-2013 йилларда ишлаб чиқарилган автобусларга ҳамда ҳаракат таркибини янгилашга йўналтириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб ўтди.

Фото: Тошшаҳартрансхизмат АЖ
«Тошшаҳартрансхизмат» бундан буён ҳам йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш йўлида барча имкониятларни ишга солади», дейилади расмий хабарда.

Аввалроқ, кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти томонидан айнан ёнғин келиб чиқаётган 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган Mersedes-Benz ​ русумли автобусларни чуқурлаштирилган тартибда техник кўрикдан ўтказиш бўйича қарор қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Mersedes-Benz ​мутахассиси Тошкентда ёниб кетаётган автобуслар бўйича фикр билдирди