21:53 / 25.10.2018
3 566

Ўзбекистондаги суд машҳур қўшиқчи Арашни 25 минг долларлик жаримага тортди

Ўзбекистондаги суд машҳур қўшиқчи Арашни 25 минг долларлик жаримага тортди
Тошкент туманлараро иқтисодий судида «NIGORA MEDIA GROUP» МЧЖ ва «Extensive Muzik Sweden AB» (Швеция) ўртасидаги баҳс кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Kun.uz'га Олий суд расмий вакили Азиз Абидов.

Суд қарори билан «NIGORA MEDIA GROUP» МЧЖнинг даъво аризаси тўла қондирилди ва «Extensive Muzik Sweden AВ»дан «NIGORA MEDIA GROUP» МЧЖ фойдасига 24 797 АҚШ доллари миқдоридаги зарарни қоплаш тўғрисида қарор чиқарилди.

Иш материалларига кўра, «NIGORA MEDIA GROUP» МЧЖ ва «Extensive Muzik Sweden AB» (Швеция) ўртасида 2017 йилнинг 14 августида 40 минг долларга концерт шартномаси тузилган. Унинг талабларига мувофиқ, Тошкентда хонанда Араш ва унинг ижодий жамоаси концерт бериши керак бўлган.

«NIGORA MEDIA GROUP» МЧЖ томонидан шартнома шартларини бажариш доирасида «Капитал Банк» АТБ орқали «Extensive Muzik Sweden AB» ҳисобига 18 350 доллар миқдорида бошланғич тўлов ўтказилган, шунингдек, концерт гуруҳи иштирокчилари учун 51 833 808 сўм (харид қилиш санасида Ўзбекистон МБ курси бўйича 6 447 доллар)га авиачипталар сотиб олинган.

«NIGORA MEDIA GROUP» МЧЖ томонидан концертни «Истиқлол» саройида ўтказиш учун барча тегишли чоралар кўрилган, бундан 2017 йилнинг 9 августида «NIGORA MEDIA GROUP» МЧЖ ва «Истиқлол» саройи ўртасида имзоланган шартнома, ҳисоб-фактуралар, у бўйича бажарилган ишлар акти, 2017 йил 11 сентябрь куни «NIGORA MEDIA GROUP» МЧЖ ва «MASTER MEDIA PRODUCTION AND BROADCAST» МЧЖ ўртасида концерт теле-маҳсулотини тақдим этиш учун шартнома, 2017 йилнинг 23 сентябрь куни «NIGORA MEDIA GROUP» МЧЖ ва «ALIMOV A. G.» ХК ўртасида реклама маҳсулотини тайёрлаш учун имзоланган шартномалар дарак бермоқда.

«Extensive Muzik Sweden AB» томонидан ўзига олинган мажбуриятлар бажарилмагани муносабати билан режалаштирилган концерт ўтказилмади, бунинг оқибатида, «NIGORA MEDIA GROUP» МЧЖ 24 797 доллар миқдорида зарар кўрди, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги суд машҳур қўшиқчи Арашни 25 минг долларлик жаримага тортди