Юнусобод туманида газ идораси ходими хонадонини газ тармоғига улаб беришни ваъда қилиб, фуқародан 1 млн. сўм ва 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётганда ушланди.
Тошкент шаҳар ҳудудий газ таъминот филиали 7-сонли Юнусобод туманлараро газ таъминоти ходими И. Розиқов фирибгарлик учун қўлга олинди, дея хабар қилди ЎзА.
Унинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан фуқаро Л. Абдуқодиров Мажбурий ижро бюронинг Тошкент шаҳар Юнусобод туман бўлимига ариза билан мурожаат қилган.
Мурожаат бўйича текширишда, И. Розиқовнинг Л. Абдулқодировнинг хонадонини табиий газ тармоғига улаб бериш ва тегишли ташкилотлардан ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан келишувга кўра, 1 млн. сўм ва 300 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пул маблағларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.
Ҳолат бўйича И. Розиқовга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Зангиота туман ҳокимлиги ходими 120 минг АҚШ доллари билан қўлга олинди

Фирибгарнинг "қилмиши" фош этилди

Фирибгарлик йўли билан 100 000 АҚШ долларни олаётган шахс қўлга олинди

Бухорода уйланишни ваъда қилиб қизнинг 1600 долларини олган сохта ДХХ ходими қўлга олинди

Ички ишлар органи ходими пора олаётганда ушланди

Тошкентда арзон уйларни тезроқ олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди