
Шу кунга қадар Мирзачўл тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Маҳмуд Холбўтаев Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Жиззах вилояти ҳокимининг 2018 йил 29 октябрдаги қарорига асосан вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Рустам Холматов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилган ҳамда унинг ўрнига 2018 йилнинг апрель ойидан буён Мирзачўл тумани ҳокими бўлиб ишлаган Маҳмуд Холбўтаев тайинланган.
Маҳмуд Холбўтаев 2009 – 2010 йилларда ҳам айни шу лавозимда фаолият юритган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар