04:55 / 31.10.2018
4 700

Олий таълим вазирлиги ходими 3 минг АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга тушди (фото)

Олий таълим вазирлиги ходими 3 минг АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга тушди (фото)
Фото: «iiv.uz»
Шу йилнинг 13 октябрь куни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасига фуқаро Ч.Н. ариза билан мурожаат қилиб, унда 2018 йилнинг октябрь ойи бошларида Х.А. Олий таълим вазирлигида ишловчи У.А. орқали унинг икки нафар танишларини Тошкент ҳуқуқшунослик лицейига ўқишга киритиб қўйишга ваъда қилиб, эвазига 3 минг АҚШ доллари сўраганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Наманган вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, хусусий тадбиркор Х.А. Наманган шаҳрининг Нодира кўчасида фуқаро Ч.Н.дан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Х.А. ўз кўрсатмасида ушбу пулларни ўқишга киритиш масаласини ҳал қилиш учун жиноий шериги У.А.га бериши лозим бўлганлигини кўрсатган.

Фото: «iiv.uz»
14 октябрь куни Х.А.нинг кўрсатмаси асосида тезкор тадбир давом эттирилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази бўлим бошлиғи У.А. Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани «Қирққиз» қишлоқ фуқаролари йиғини ҳудудида жиноий шериги Х.А.дан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Х.А. ва У.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий таълим вазирлиги ходими 3 минг АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга тушди (фото)