Ижтимоий тармоқда Наманганда рўй берган пичоқбозлик видеоси тарқалганди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси «Kun.uz»га маълум қилишича, ҳодиса Наманган шаҳри «Гўзал» массивидаги «Сиҳатгоҳ» маҳалласида содир бўлган.
Маълум бўлишича, 27 октябрь куни «Барлос» кафесида можаро чиққан. Можаро жойига келган 24 ёшли йигит, Н.К можаро иштирокиларидан бири бўлган Ж.Снинг юрак соҳасига пичоқ билан зарба берган ва у оғир жароҳат туфайли вафот этган.
[media=https://www.facebook.com/plugins/video.php?href=https%3A%2F%2Fwww.facebook.com%2Fkunuz.ru%2Fvideos%2F569145953536754%2F&show_text=0&width=560]
Айни вақтда мазкур ҳолат буйича Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Н.К.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан қотиллик) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Kun.uz»нинг Намангандаги манбаси маълум қилишича, қотил маҳаллий «разборщик» ҳисобланади. Унинг қурбони эса Наманган шаҳридаги «Оромгоҳ» массивида яшаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?