Кунларнинг бирида айбсиз бўлган фуқаро қандайдир мақсадга кўра қўлга олиниб, кенглиги атига уч метрдан иборат хонага қамаб қўйилди. У эса, "Мен айбсизман..! Менга тухмат бўлди... қўйиб юборинг мени..!" дея овозини борича бақира бошлади.
Жазо сифатида кенглиги икки метр келадиган торроқ хонага қамаб қўйдилар. У янада баланд овоз билан озод этилишни талаб қилар эди. Буни кўрган соқчилар бир метрлик келадиган хонага кўчириб қўйдилар. У энди йиғлай бошлади. "Ортиқ тоқат қилолмайман, на оёқ узатиб бўлади ва на тик туриб бўлади?! Ёлвораман озод қилинг мени!" дея дод солди. Жиғибийрон бўлган соқчилар (кечирасизлар-у) ёнига бир чўчқани ҳам киритиб қўйди.
Маҳбус тасаввур қилиб бўлмас қийин ҳолга келди. Гоҳ дод солар, гоҳ жониворнинг ёқимсиз ҳидидан ўзини йўқотар, гоҳ кўз ёш тўкар, гоҳ ўзидан кетар, гоҳ ялиниб-ёлворар. Тоза адабини еб бўлганидан кейин ўлар холатида биринчи қамалган хонасига кўчириб чиқишди. Озгина таом едириб, "Аҳволинг қандай энди ?" деб сўрашган эди, энди анча яхши эканлиги, бу яхшиликларини асло унутмаслигини таъкидлаб, соқчиларга раҳматлар айтди.
Лекин у маҳкумлигича қолди...
Қўрқув Аллоҳдангина бўлса ярашади!
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Маъмур Мухтор
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар

Миразизбек Мирзаҳалилов "Губернатор кубоги" турнирида ўз жангини ўтказди

Сурхондарёда 46 ёшли эркак дарахтдан довучча олаётган вояга етмаган болани пичоқлаб қўйди

Жиззахда қоидани бузган ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

Россия ва Беларусь давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида хабар берди

Вазир қонунлар ҳаммага бирдек қўлланиши кераклиги ҳақида гапирди

Футболда аср тўнтарилиши: Европа Суперлигаси ўзи қандай мусобақа ва нималар бўлмоқда?

Ўзбекистон бокс терма жамоаси юлдузли таркиби Россияда “Губернатор Кубоги”да иштирокини бошлади

«Бино чўкканини таъмир пайтида билиб қолишган» — қурилиш вазири «Наврўз» тўйхонаси ҳақида