23:38 / 13.11.2018
4 720

Самарқандда кекса аёлнинг бошига челак кийдирганлар қилмишидан афсусда (видео)

Самарқандда кекса аёлнинг бошига челак кийдирганлар қилмишидан афсусда (видео)
Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган видео кўпчиликни ларзага келтирди. Унда кекса аёлнинг бошига челак кийдирган ва бошига урган йигитларнинг қилмиши акс этган эди.

Самарқандда жорий йилнинг май ойида содир этилган ушбу қонунбузарлик ҳолати юзасидан Yoshlar телеканалининг "Davr" информацион дастурида видеолавҳа намойиш этилди.

Маълум бўлишича, ушбу қабиҳликни Ширинбек Абдурахмонов (1997 йилда туғилган), Анвар Мардонов (1993 йилда туғилган) ва Дониёр Бахриддинов (2003 йилда туғилган)лар содир этган.

Аниқланишича, жабрланган аёл 1961 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Х.Б. экани аниқланган. Раҳматжон исмли йигит аёлнинг бошига челакни кийгазган, Ширинбек Абдурахмонов эса вазиятдан фойдаланиб унинг бошига мушт туширган, Анвар Мардонов эса воқеани телефонига тасвирга олган.

Дониёр Бахриддинов эса Анварнинг телефонидаги видеолавҳани кўргани заҳоти Instagram ижтимоий тармоғига юклаган.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда кекса аёлнинг бошига челак кийдирганлар қилмишидан афсусда (видео)