24 йил кутилган лаҳза: ота қизининг ясаган қоғоз галстугини унинг тўйида тақди!

24 йил кутилган лаҳза: ота қизининг ясаган қоғоз галстугини унинг тўйида тақди!

Бир ота қизи беш ёшида ўз қўллари билан ясаб берган қоғоз галстукни 24 йил давомида асраб-авайлаб сақлади. Йиллар ўтиб, қизининг тўй куни келганида эса у ушбу қадрли совғани тақиб, унутилмас лаҳзага айланди.

Бир пайтлар жажжи қизалоқ меҳр билан тайёрлаган оддий қоғоз галстук вақт ўтиши билан ота учун бебаҳо хотирага айланди. Қизининг ҳаётидаги энг муҳим кунлардан бирида айнан шу совғани тақиши эса уларнинг ўртасидаги меҳр ва ришталарнинг нақадар мустаҳкамлигини ифодалади.

Бу воқеа чинакам қадрли совғанинг қиймати унинг нархи ёки қандай материалдан тайёрланганида эмас, балки унга сингдирилган меҳр ва муҳаббатда эканини яна бир бор эслатади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар