01:50 / 17.11.2018
3 420

Энди сайёҳлар Ўзбекистон визаси билан Қозоғистонга, Қозоғистон визаси билан Ўзбекистонга келиши мумкин

Энди сайёҳлар Ўзбекистон визаси билан Қозоғистонга, Қозоғистон визаси билан Ўзбекистонга келиши мумкин
Фото: Қозоғистон Бош вазири матбуот хизмати
Мазкур ҳужжат Чимкент шаҳрида икки давлат вакиллари иштирокида бўлиб ўтган Ҳудудлараро биринчи форумда қабул қилинди, дея хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.

Қозоғистон бош вазири ўринбосари А.Мамин қайд этиб ўтганидек, 2018 йил икки халқнинг маданий ва савдо-иқтисодий йўналишларда амалий яқинлашуви борасида муваффақиятли кечди. Унинг сўзларига кўра, жорий йил икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилаётган кўплаб тадбирлар ўтказилди.

Давлатлар ўртасидаги ўзаро савдода ижобий ўсиш кузатилаётир. 2018 йилнинг дастлабки тўққиз ойида товар айланмаси 2 млрд. доллардан зиёдни ташкил этгани, бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 40 фоиз юқорилиги бунинг тасдиғидир.

“2018 йил якунига кўра, прогнозларга мувофиқ, ўзаро савдо ҳажми 3 млрд. долларга етади. Давлат раҳбарлари савдо ҳажмини янада кўпайтириш салоҳиятини инобатга олиб 2020 йилгача товар айланмасида 5 млрд. долларлик натижага эришиш вазифасини қўйишган ”, - деди у.

Бош вазир ўринбосарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Жибек жоли” ва “Яллама” назорат-ўтказиш пунктлари(НЎП) фаолиятини кўзда кечиришди. Шу аснода чегара пунктлари инфратузилмаларини рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда модернизация қилиш, мавжуд НЎПларни жадал реконструкциялаш, янги пунктларни очиш, шунингдек, автовокзал барпо қилиш зарурлиги қайд этилди.

Ўз навбатида саноат, қурилиш, транспорт, транзит, туризм каби соҳалар ўзаро муносабатларнинг устувор йўналишлари эканлиги таъкидланди.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари А.Раматов икки давлат ўртасидаги шериклик алоқалари мустаҳкам асос ва узоқ муддатли истиқболга эга эканлигини билдирди. Айни пайтда Ўзбекистон иқтисодиётининг турли секторларида Қозоғистон капитали иштирокида 260 та корхона фаолият юритяпти. Қозоғистонда Ўзбекистон йили ўтказилаётгани барча жабҳалардаги ҳамкорликни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Форум якунида икки мамлакат ҳудудлари раҳбарлари иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 16 та ҳужжат имзолашди.

Ўз навбатида Буюк ипак йўли давлатларининг виза режимларини ўзаро тан олиш, “KTZ Express” АЖ ва “Ўзавтотранстехника” илмий-ишлаб чиқариш маркази ўртасида қўшма корхона очишга оид битим имзоланди. “КазТрансГаз” ва “Ўзтрансгаз” ўртасида Ўзбекистон ҳудуди орқали табиий газни юборишга доир келишувга эришилди.

Шундан сўнг иштирокчилар “Корме” кўргазма мажмуасига ташриф буюришди. У ерда икки мамлакатнинг автосаноат, кимё, тўқимачилик, ёғочни қайта ишлаш саноати маҳсулотлари намойиш этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди сайёҳлар Ўзбекистон визаси билан Қозоғистонга, Қозоғистон визаси билан Ўзбекистонга келиши мумкин