14:36 / 17.11.2018
3 814

Бизнес ва бошқарув олий мактабига Рустам Абдураупов директор бўлди

Бизнес ва бошқарув олий мактабига Рустам Абдураупов директор бўлди
Рустам Абдураупов 16 ноябрь куни Абу Райҳон Беруний номидаги Республика бизнес ва бошқарув олий мактаби директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда мактаб ахборот хизмати хабар берди.

Рустам Абдураупов бунгача Тошкентдаги халқаро Вестминстер университетида декан ўринбосари бўлиб ишлаган.

Республика бизнес ва бошқарув олий мактаб президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошида очилган эди.

Абдураупов Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Тошкент молия институтини тамомлаган, шунингдек, хорижда ўқиб-ишлаб келган. У АҚШ ва Голландияда кўп йиллик иш тажрибасига эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бизнес ва бошқарув олий мактабига Рустам Абдураупов директор бўлди

Жамият янгиликлари