02:17 / 21.11.2018
3 839

ТИВ Россияга кетаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди

ТИВ Россияга кетаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга кетаётган ўзбекистонлик фуқароларга эслатма билан чиқди.

Россия Федерациясининг Ветеринар ва фитосанитар назорати бўйича федерал хизмати Ўзбекистон томонига расман тасдиқлашича, Ўзбекистондан келаётган йўловчилар багажи ва қўл юкида ўсимлик маҳсулотларини олиб келишга чеклов ўрнатилган.

ТИВ хабарига кўра, тегишли хатда қуйидагича қайд этилган: «Ўзбекистондан келаётган йўловчилар багажи ва қўл юкида Россия Федерацияси учун карантин остидаги маҳсулотларда карантин объектлари мунтазам тарзда аниқланаётгани муносабати билан, Конвенциянинг VII моддаси 1а бандига таянган ҳолда 2012 йил 16 апрелдан эътиборан «Росселхознадзор» томонидан Ўзбекистондан келаётган йўловчилар багажи ва қўл юкида ўсимлик маҳсулотларини Россия Федерациясига олиб келишга вақтинчалик чеклов ўрнатилган».

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » ТИВ Россияга кетаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди