
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг етакчи “Armes group” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Меҳмонлар мамлакатимизда инвестицион муҳит, хусусан сўнгги йилларда хорижий сармоядорларга яратилаётган шароитларни юқори баҳолади. Компания вакиллари пойтахтимизда амалга оширилиши белгиланган “Med city”, “Yunusobod city”, “Nurafshon yoʻli” лойиҳаларида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини таъкидлашди. Шунингдек, учрашувда мазкур лойиҳаларни амалга ошириш босқичлари ва бошқа бир қатор истиқболли лойиҳалар муҳокама этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар