12:00 / 28.11.2018
4 230

Тошкент давлат педагогика университети «SMART университет»га айланади

Тошкент давлат педагогика университети «SMART университет»га айланади
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Туркиянинг «Informascope» компанияси билан ҳамкорликда «SMART университет» лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 26 ноябрь куни университет ректори Шавкат Шарипов ва «Informascope» компанияси бошқарув директори Қуванч Чинар иштирокида мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Тошкент давлат педагогика университетида замонавий талаблар даражасида «SMART университет» элементларини жорий этиш бўйича бир қатор амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Жумладан:

- университетда мавжуд турли хил ахборот тизимлари, компьютер дастурларини ўзаро интеграция қилиш;

- фойдаланувчиларни ягона идентификация тизим орқали исталган жойдан университет ресурсларидан фойдаланишларини йўлга қўйиш;

- бугунги кундаги қурилмаларга мос иловалар яратиш эвазига мавжуд тизимлардан фойдаланиш географиясини кенгайтириш;

- талабалар билимини назорат қилишнинг автоматлашган тизимини жорий этиш;

- битирув малакавий ишлари, магистр PhD ва DSc диссертацияларини, «плагиат»га текшириш автоматлаштирилган тизимини шакллантириш;

- «SMART» технологиялардан фойдаланиш бўйича профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун «мастер-класслар» ташкил қилиш.

Музокаралар якунида «Informascope» компанияси билан «SMART университет» элементларини босқичма-босқич жорий этишга киришилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент давлат педагогика университети «SMART университет»га айланади