21:08 / 09.12.2018
6 323

Тошкентда Янги йилнинг бош арчаси ўрнатилмоқда

Тошкентда Янги йилнинг бош арчаси ўрнатилмоқда
Бугун, 9 декабрь куни эрталабдан Тошкентнинг Мустақиллик шоҳ кўчасига Янги йил байрамининг бош арчасини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА
Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистоннинг асосий арчаси Мустақиллик шоҳ кўчаси — Ёшлар ижод саройи яқинига ўрнатилишини маълум қилган эди.

Бундан ташқари Янги йил арчаси пойтахтнинг яна олтита нуқтасида пайдо бўлади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурияти байрамгача Тошкент янада ёрқин ва чиройли бўлишига ишонтирмоқда. Эслатиб ўтамиз , жорий йил ҳам ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан 30 декабрдан 3 январга қадар дам олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Янги йилнинг бош арчаси ўрнатилмоқда