
Ишлаётган пенсионерларга келаси йилдан пенсиялар тўла миқдорда тўланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
«Конституциямизда аҳолининг муҳим ижтимоий ҳуқуқи сифатида кафолатланган пенсия таъминоти келгуси йилларда ҳам энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолади», - дея таъкидлаб ўтди давлат раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, 2019 йилдан бошлаб пенсия тўловининг юқори чегараси энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробарига оширилади ва ишлаётган пенсионерларга пенсиялар тўла миқдорда тўланади.
Ишлаётган пенсионерларга пенсияни тўла миқдорда тўлашни назарда тутувчи ҳужжатлар лойиҳаси жорий йилда бир неча марта эълон қилинди, бироқ улар қабул қилингани ҳақида хабар берилмади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар