date
views 6 087

«Авторитет» Шуҳрат Домбрабадский содир этган жиноий иш кўриб чиқилмоқда

«Авторитет» Шуҳрат Домбрабадский содир этган жиноий иш кўриб чиқилмоқда
61 ёшли Шуҳрат Носиров «Шуҳрат Домбрабадский» номи билан жиноят оламида машҳур. У 23 йиллик қамоқ жазосини ўтаб, озодликка чиққач, Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги «Носирхон» жоме масжидини тортиб олган. Домбрабадский айтишича, масжид унинг пулларига қурилган экан.

Бундан ташқари, Шуҳрат Носиров қариндоши Баҳодир Шаропов билан ҳам ёвлашиб қолди. Баҳодир ўз номидаги уйни сотмоқчи бўлганда, Шуҳрат Носиров ва укаси қатъий қаршилик қилиб, бу уй ҳам аслида уларга тегишли эканини айтиб туриб олишган. Уй ҳужжатини тортиб олишган.

Бу гал Шуҳрат Носиров куч ишлатиш, қўрқитиш орқали бировлардан пул ундириш, қалбаки ҳужжатлар тайёрлашда айбланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Авторитет» Шуҳрат Домбрабадский содир этган жиноий иш кўриб чиқилмоқда