15:50 / 12.12.2018
11 971

Усмоновлар оиласининг собиқ келини Тошкентга қайтди (фото)

Усмоновлар оиласининг собиқ келини Тошкентга қайтди (фото)
Усмоновлар оиласининг собиқ вакиласи Диёра Усмонова Тошкентга қайтди. У Тошкентга келганини ифода этувчи суратларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирмоқда, деб ёзмоқда Qalampir.uz нашри.

Анчадан буён Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилиб келаётган Диёра Усмонова турмушга чиққани, ўтган йили ўғил фарзанд кўргани ҳақида хабар берилган эди. Унинг турмуш ўртоғи билан боғлиқ гап-сўзлар бир неча кун аввал исботини топди. Диёра Усмонова тошкентлик таниқли миллионерлардан бири Ботир Раҳимов билан оила қурган.

Диёра Усмонова Тошкентга келибоқ, “Mursak” либос уйининг рекмаларида суратга тушди. Айни дамда Диёра Усмонованинг миллий либослардаги суратлари ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда.

Маълумот ўрнида, Диёра Усмонова таниқли ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг жиян келини саналади. У Алишер Усмоновнинг марҳум жияни Бобур Усмонов билан турмуш қурган. Уларнинг Марям исмли қизлар бор.


Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Усмоновлар оиласининг собиқ келини Тошкентга қайтди (фото)