11:12 / 13.12.2018
3 624

Бугун Сенатда қандай масалалар кўрилади?

Бугун Сенатда қандай масалалар кўрилади?
Бугун – 2018 йил 13 декабрь куни Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди.

Мажлисда 28 масала кўриб чиқилади.

Кўриб чиқиладиган масалалар ичида “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети харажатларига ўзгартишлар киритишга оид масала ҳамда 17 қонун бор.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахбороти, Фарғона вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи, Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси раисининг Комиссия фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилади.

2019 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш дастури тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповга контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ва уни ўташга оид қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ва бу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан парламент сўрови юбориш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимовга имконияти чекланган ёшларнинг таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан парламент сўрови юбориш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлашга оид масалалар кўриб чиқилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун Сенатда қандай масалалар кўрилади?