00:30 / 14.12.2018
3 935

Давлат органлари ходимлари ҳукуматнинг махсус мобиль алоқа тизимидан фойдаланишади

Давлат органлари ходимлари ҳукуматнинг махсус мобиль алоқа тизимидан фойдаланишади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 3 июлдаги ПҚ–3832-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилингани қайд этиб ўтилган.

Фармонга кўра, 2019 йил 1 майга қадар “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилади. Лойиҳа қуйидагиларни назарда тутади:
  • электрон ҳукуматнинг давлат, аҳоли ва бизнеснинг самарали ўзаро ҳамкорлигини, шунингдек, жаҳоннинг рақамли маконига интеграциялашувини таъминлаш бўйича ягона миллий тизим сифатидаги мақсадли аҳамиятини белгилаш;
  • “Электрон ҳукумат” тизимининг таркиби ва тузилмасини, уни яратиш шартлари ва архитектурасининг концептуал асосларини, жумладан, ташкилий, функционал, техник тузилмасини, шунингдек, асосий рақамли активлар рўйхатини аниқ белгилаш;
  • электрон ҳукуматни яратишнинг асосий принциплари ва функционал вазифаларини, электрон ҳукумат имкониятларидан фойдаланган ҳолда рақамли трансформацияга эришишнинг аниқ кўрсаткич ва индикаторларини белгилаш;
  • электрон ҳукуматни яратишнинг ҳуқуқий ва ташкилий-техник чораларини, жумладан, рақамли трансформация жараёнларини тадқиқ этиш методологиясига, уларнинг ўзаро мувофиқлигига, ахборот соҳасида биргаликдаги ҳамкорлик, маълумотлар алмашиш протоколлари ва форматининг ўзаро мослигига доир талабларни белгилаш;
  • шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича талабларни ҳисобга олган ҳолда ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш ва узатишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
  • “Электрон ҳукумат” тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш механизмлари ва босқичларини назарда тутиш;
  • “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишда унинг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишни таъминлайдиган, жумладан, лойиҳалар бўйича ягона миллий дистрибьюторни ташкил этиш орқали яхлит жараённи барпо этиш;
  • Агентлик негизида бошланғич лойиҳа сифатида электрон рақамли имзо инфратузилмасининг намунавий элементини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ–4022-сон қарорига мувофиқ ЛБМА томонидан “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда барча давлат хизматлари фақатгина операторнинг маълумотларни қайта ишлаш марказлари орқали кўрсатилишини таъминлашни назарда тутадиган 2019–2021 йилларда “Universal Mobile Systems” МЧЖни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 18 апрелдаги ПҚ–3673-сон қарорига мувофиқ ЛБМА томонидан алоқанинг, шу жумладан, хорижда бўлиш вақтида, махфийлиги, тезкорлиги, хавфсизлиги ва телекоммуникация хизматларига сарфланадиган бюджет маблағларининг тежалишини таъминлайдиган ҳукумат мобиль алоқаси тизимини ишга тушириш, синаш ва ундан тажриба тариқасида фойдаланиш ишлари бажарилди.

2019 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу тизим давлат органлари, ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун ўз хизмат вазифаларини бажаришда фойдаланилиши мажбурий ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат органлари ходимлари ҳукуматнинг махсус мобиль алоқа тизимидан фойдаланишади