
Россиядан Ўзбекистонга уч чоракда жисмоний шахслар томонидан 3 миллиард доллардан кўпроқ маблағ жўнатилди, бундан Россия Марказий банки маълумотлари дарак бермоқда.
Учинчи чоракда пул ўтказмалари миқдори 1,2 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. Ўртача битта ўтказма ҳажми 393 долларга тенг бўлди. Таққослаш учун, II чоракда 1 млрд доллар, I чоракда эса - 726 млн доллар ўтказилганди.
Бундан фақат 468 млн доллари Россия фуқаролари томонидан ўтказилган - қолган 938 млн доллар Россия шаҳарларда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келди.
Ўзбекистон МДҲнинг барча мамлакатларини Россиядан пул ўтказмалари миқдори бўйича анча орқада қолдирган. Мисол учун, иккинчи ўринда Тожикистон, у ерга учинчи чоракда 779 миллион доллар юборилди, учинчи Қирғизистон - 661 миллион доллар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар