20:23 / 21.12.2018
6 922

Шавкат Мирзиёев Сергелида қурилаётган янги уйларни бориб кўрди (фото)

Шавкат Мирзиёев Сергелида қурилаётган янги уйларни бориб кўрди (фото)
Бугун пойтахтнинг Сергели тумани “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 66 та 7 қаватли уй қурилмоқда, деб хабар беради президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбари жорий йилнинг июль ойида бу ерга ташриф буюрган, ўша кунлари қурилишга пойдевор қўйилиб, ишлар бошланган эди.

Беш ойда бу ерда улкан мавзе қад кўтарди. 1 минг 176 хонадонга мўлжалланган 21 та уй барпо этилди. Бошқа уйларнинг қурилиши давом этмоқда.

Туркиянинг инновацион технологиялари асосида бинонинг ташқи деворлари ҳарорат сақловчи материаллар билан қопланган. Бу уйларни қишда иссиқ, ёзда салқин бўлишини таъминлайди.

Президент ушбу уйлардан бирини кириб кўрди. Қурилиш соҳасида янги тизим яратилганини, бу аҳолини уйли қилиш билан бирга кўплаб иш ўринлари ҳам очаётганини таъкидлади.

Мавзеда маҳалла гузари ҳам бунёд этилган бўлиб, унда маҳалла раиси ва маслаҳатчилари хоналари, уй-жой мулкдорлари ширкати, профилактика инспектори хонаси, кутубхона фаолият юритади.

Шавкат Мирзиёев туманнинг 8-даҳаси ёнида қуриладиган уйлар участкасида ҳам бўлди. Бу ерда 27 та 9 қаватли турар жой барпо этилади, яна кўплаб оилалар уй билан таъминланади, дейилади хабарда.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Сергелида қурилаётган янги уйларни бориб кўрди (фото)