00:43 / 25.12.2018
3 909

Марказий банк махсус стипендия танловини эълон қилди

Марказий банк махсус стипендия танловини эълон қилди
Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилди.

Танловда банк иши, иқтисодиёт, банкларда бухгалтерия ҳисоби, макроэкономика, статистика ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар иштирок этиши мумкин.

Асосий мезонлари:

• ўқув жараёнида юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши;

• давлат тили, рус тили ва камида битта хорижий тилни мукаммал билиш талаб қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш – 2019 йил 1 - 15 февраль, кўриб чиқиш ва танлов – 16 февраль - 1 март.

2018/2019 ўқув йили учун Марказий банк стипендияси 1 февралдан бошлаб тайинланади.

Стипендия республика ҳудудида ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий банк махсус стипендия танловини эълон қилди