20:13 / 25.12.2018
6 200

Ўзбекистондаги тижорат банклари омонат фоиз ставкаларини оширди

Ўзбекистондаги тижорат банклари омонат фоиз ставкаларини оширди
Ўзбекистондаги тижорат банклари жисмоний шахсларнинг сўмдаги омонат депозитлари бўйича фоиз ставкаларини оширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълумотида келтирилади. Шундай қилиб, республикадаги тижорат банкларига 1 йилдан ортиқ муддатга қўйилган омонат ставкалари 17,2 фоиз ўрнига, йиллик 18 фоиз қилиб белгиланди.

Қисқа муддатли омонат турлари бўйича фоиз ставкалари қуйидагича қилиб белгиланди:
30 кунгача – йиллик 14,1 фоиз;
31 кундан 90 кунгача – йиллик 14,6 фоиз;
91 кундан 180 кунгача – йиллик 16 фоиз;
181 дан 365 кунгача – йиллик 16,2 фоиз.

Юридик шахсларнинг депозитлари бўйича энг юқори фоиз ставкалари 15,1 фоизни ташкил этади. Бу фоиз ставкаси 31 кундан 90 кунгача бўлган омонатлар турлари учун амал қилади.

Халқаро валюта жамғармаси 2018 йил учун инфляция даражасини Ўзбекистон учун 18 фоиз қилиб прогноз қилган эди. Шунингдек, давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 11 ойи ичида мамлакатда товар ва хизматлар нархи 12 фоизга ошган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги тижорат банклари омонат фоиз ставкаларини оширди