
Хонанда Сан Жай Шерали Жўраевнинг ўғилларидан бирининг устидан судга ариза берди. У бу ҳақда Instagram’даги жонли мулоқот пайтида хабар берди.
Бу ҳолат Сан Жай томонидан Ш.Жўраевнинг бир нечта қўшиқларини куйлагандан сўнг юзага келди. Сан Жай томонидан халқ артистининг “Гулбадан” қўшиғи ижро этилганидан сўнг низо янада кучайган.
“Шерали Жўраевнинг ўзи менга ҳеч қандай шикоят қилмаган, лекин унинг ўғиллари доим мен билан можарода бўлишган. Мен фақат қўшиқнинг матнини олдим, мусиқа ва қолган барча ишларни ўзим қилдим. Улар ҳаттоки “Rizanova”да ҳам қўшиқларимни таъқиқлаб қўйишди. Мен судга ариза бердим”, – дейди Сан Жай. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.