Наманган давлат муҳандислик-технология институти собиқ доценти¸ фалсафа фанлари номзоди Сирожиддин Ашуровни бундан 7 йил олдин калтаклаган талабалар жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда 69 яшар нафақахўр Ашуровнинг адвокати маълум қилди, дея хабар қилди Sof.uz.
Ашуровнинг ўзи эса етти йилдан буён бу ишга эътибор бермай келаëтган ҳуқуқ-тартибот органлари¸ порталга ëзганидан кейин тергов олди суриштируви бошлашганини билдирди.
Ашуровнинг адвокатига кўра, “ўқитувчини калтаклаган студентлардан бири юқори лавозимли амалдорнинг ўғли бўлгани учун мазкур воқеа ортидан етти йил мобайнида жиноят иши очилмаган”.
Хулосада Ашуровга ўрта ва енгил тарздаги тан жароҳати етказилгани таъкидланади.
Наманган Давлат университети ўқитувчисига кўра¸ “доцент Ашуров қониқарсиз баҳо қўйган Э.Б., У.А., С.Ғ исмли 4 курс талабалар уни калтаклаб кетишган”.
"Сирожиддин домла бу студентларнинг системали дарс қолдиргани ва умуман саводсизлиги учун қониқарсиз баҳо қўйган эди. Студентлар ва уларнинг "акахон танкалари" ҳам домлага таъсир қилмади. Аламзада студентлар кечқурун пойлаб ўқитувчини уриб кетишди¸" деди исми сир қолишини сўраган ўқитувчи.
“Калтаклаганлар ичида ўша пайтда вилоят ҳокими ўринбосари, кейин вилоятдаги туман ҳокимларидан бири бўлган ҳозирда ишсиз С.Анинг студент ўғли ҳам бўлган,” дея гапига қўшимча қилди у.
Материаллар ва жабрланувчи иддаосига кўра¸ 2012 йилнинг 17 февралида кечқурунги саккиз яримда институтдан чиқиб уйига йўл олган ўқитувчи калтакланган.
Сирожиддин Ашуров иддаосига кўра, уни орқадан келиб арматура билан солишган. У ўшандан кейин бир ҳафта муолажа олгани ва етти йил давомида безорилар жазоланишини талаб қилиб келаётганини айтди.
Наманган вилоят ҳуқуқ тартибот органларида мазкур ишни назорат қилаëтган мулозимнинг айтишича, жиноят иши "асоссиз равишда тўхтаб қолган".
Наманган вилоят ҳуқуқ тартибот органларида¸ мазкур ишни назорат қилаëтган мулозимнинг айтишича¸ Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига келиб тушган ариза асосида Сирожиддин Ашуров иши назорат тартибида кўриб чиқилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Қариш жараёнини тезлаштириб юборадиган 5 та маҳсулот
“Барса”да катта тозалаш: клуб бир гуруҳ юлдузларнинг жавобини бермоқчи
Ереванда минглаб намойишчилар Пашинян истеъфосини талаб қилди
Россия қўшинлари Уманское қишлоғида СССР байроғини ўрнатди
Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Lacetti ағдарилиб кетди
Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Самарқандда бўлиб ўтадиган форум ҳақида нималар деди?
Назарбоевнинг куёви Лондондаги қасрини 43,4 млн долларга сотди