19:23 / 07.01.2019
7 837

2-Тошкент юридик коллежи фаолияти тугатилди

2-Тошкент юридик коллежи фаолияти тугатилди
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, вазирлик тизимига қуйидаги янги тузилмалар киритилди:
- малакани баҳолаш марказлари;
- Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ногиронлиги бўлган шахслар учун республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари;
- касб-ҳунар коллежлари;
- хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси;
- “Ишга марҳамат” банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Мономарказ” МЧЖ;
- Ўзбекистон-Малайзия касб-ҳунар таълими маркази;
- олдиндан кўниктириш ва касбга тайёрлаш марказлари.

Бандликка кўмаклашиш марказлари негизида ишга жойлаштириш соҳасида “бир дарча” принципи бўйича комплекс хизматлар кўрсатувчи замонавий офислар ташкил этилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ вазирлик ихтиёридаги 2-Тошкент юридик коллежи Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи этиб қайта ихтисослаштирилди.

Манба: everyday.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2-Тошкент юридик коллежи фаолияти тугатилди