date

Тошкентда ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди

Тошкентда ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди

Фото: Ички ишлар бош бошқармаси

Тошкент шаҳрида ўқувчини урган ўқитувчига нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилгани маълум қилинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси раҳбари Равшан Султонхўжаев иштирокидаги муҳокама тадбирида расман эълон қилинди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган йиғилишда ишнинг якуний қарори ўқиб эшиттирилган. Эълон қилинган хабардан сўнг залда бўлган бир гуруҳ ўқитувчилар эмоционал ҳолатда қарсак чалиб, кўз ёшларини тия олмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзо Улуғбек туманидаги 275-мактабда дарс жараёнида ўқувчини урганлик ҳолати ортидан мазкур ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди. Бу воқеа ўша пайтда жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, ўқувчи дарс интизомига амал қилмаган, ўқитувчининг талаб ва огоҳлантиришларига бўйсунмаган. Шундан сўнг томонлар ўртасида келишмовчилик ва жанжал юзага келган.

Ҳозирда ушбу иш бўйича якуний қарор қабул қилиниб, иш юритуви тўхтатилгани билдирилди. Ҳолат таълим тизимида интизом ва педагогик муносабатлар масаласи яна бир бор долзарблигини кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди