13:30 / 09.01.2019
3 942

Ўзбекистонда аҳоли муаммолари бўйича ягона электрон тизим пайдо бўлади

Ўзбекистонда аҳоли муаммолари бўйича ягона электрон тизим пайдо бўлади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, 2019 йилнинг 1 апрелидан қуйидагиларни қамраб олувчи республика бўйича ягона электрон ахборот тизими жорий этилади:
- уйма-уй юриш, ўтказилган суҳбатлар, келиб тушган мурожаатлар натижасида аниқланган муаммолар ва уларнинг ҳал этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
- ижтимоий соҳа ва бошқа объектлардаги мавжуд ҳолатларни ўрганиш натижасида аниқланган муаммо ҳамда уларнинг ҳал этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
- секторлар фаолияти юзасидан электрон статистик ҳисобот шакллари;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш бўйича “йўл хариталари” ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда ҳар чорак якунлари бўйича республика ахборот тизимига киритилган ҳал этилмаган муаммо ва таклифларни умумлаштириб, таҳлил қилиб ҳамда молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда давлат, ҳудудий, шу жумладан, инвестиция дастурларига киритиш тўғрисида асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда аҳоли муаммолари бўйича ягона электрон тизим пайдо бўлади